ИЛМИЙ НАШРЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ
I. Web of Science ва Scopus базаларида индексланган журналларда мақола нашр этганлик учун бир марталик рағбатлантириш тартиби.
|
# |
Илмий базанинг номи |
Тўлов миқдори, сўм |
|
1. |
Web of Science va Scopus – Q1- биринчи квартил (Журналда нашр этилган ҳар бир мақола учун) |
7 000 000 |
|
2. |
Web of Science va Scopus – Q2- иккинчи квартил (Журналда нашр этилган ҳар бир мақола учун) |
5 000 000 |
|
3. |
Web of Science va – Q3, Q4, - учинчи ва тўртинчи квартил (Журналда нашр этилган ҳар бир мақола учун) |
2300 000 |
II. Web of Science ва Scopus базаларида индексланган конференцияларда мақола нашр этганлик учун бир марталик рағбатлантириш тартиби.
|
# |
Илмий базанинг номи |
To’lov miqdori, so’m |
|
1. |
Web of Science ва Scopus (Конференция материалларида нашр этилган ҳар бир мақола учун) |
2300 000 |
Ушбу рағбатлантириш тартиби жорий этилишида қуйидаги шартлар бажарилиши лозим:
-
Илмий мақолалар Web of Science ёки Scopus базасида кўриниши;
-
Илмий мақола Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали номидан берилиши ва базаларда мазкур филиал аффиляцияси бўйича кўриниши, муаллифнинг корпоратив почтаси кўрсатилиши (@sbtsue.uz);
-
Мақола нашр этилган илмий журнал Web of Science ёки Scopus базасида узлуксиз (сўнгги 3 йил давомида) индексланган бўлиши;
-
Муаллиф нашр этилган мақола бўйича олдин рағбатлантириш олмаган бўлиши (Ўз.Р. ВМ-1030-сон қарори билан тасдиқланган Низом, Филиал KPI ва бошқа грантлар ҳисобидан рағбатлантириш), шунингдек, бошқа рағбатлантириш олишни режалаштирмаслиги лозим;
-
Муаллиф Филиалда асосий штатда (ички ўриндошлик асосида фаолият юритиш ва докторантурада тахсил олиш ҳам тан олинади) фаолият юритаётган бўлиши (муаллифлар бир нечта бўлган ҳолатда муаллифларга тенг тақсимлаш йўли билан амалга оширилади) лозим.
Ушбу мезонлар асосида бир марталик рағбатлантириш Филиал Кенгаши томонидан тасдиқланган вақтдан бошлаб амал қилади.



















O'zbekcha
Русский
English