Тил миллатнинг улкан бойлиги ва бебаҳо мулкидир. Барчамиз учун она тилига бўлга меҳр ва билим она алласи орқали бошланади. Миллат тили бу миллатнинг тарихи, унинг маданияти ва миллатнинг ўзлигини фарқловчи асосларидандир. 21-октабр Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 35 йили кенг нишонланди.
Мазкур сана муносабати билан ТДИУ Самарқанд филиали Ўзбек тили ва хорижий тиллар кафедраси томонидан "Тил бор экан миллат барҳаёт!" шиори остида "Тил ва адабиёт сирлари" беллашуви ташкил этилди. Унда машҳур шоирларимиздан Зуҳрабегим Эшонқулова ва Қурбон Али Хасанбоевлар ташриф буюришди.
Тадбирда филиал иқтидорли талабалари беллашув учун ўз чиқишлари билан муносиб иштирок этишди. Қизғин беллашув натижаларига кўра:
1-ўрин Навоий издошлари;
2-ўрин Ишонч;
3-ўрин Молиячилар;
4-ўрин Тафаккур;
жамоалари қўлга киритдилар.