Эълон
1. Танловни ўтказилиш тартибига мувофиқ “Билимдон китобхон” шарти (тест) натижаси бўйича танлов иштирокчиларининг тўплаган баллари (тўғри жавоблар сонига қараб 1 та саволга 0,5 балл - жами 15 балл) инобатга олинади. Тестлар бадиий адабиётлардан, адиб, ёзувчи шоир ва ижодкорламинг ҳаёти ва ижодидан тузилади.
2. “Аннотация маҳорати” шартида Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг “Асарга тайёрланган аннотация”сини баҳолашда уларнинг белгиланган (асарлар иштирокчиларга бир жойга тўплаган ҳолда 3 кун олдин танловнинг факультетлараро (гуруҳ), олий та 'лим муассасаси (таълим муассасаси) ва ҳудудий саралаш босқичини ташкил этиш ҳамда ўтказишга масъул бўлган ҳудуддаги (ОТМ) ишчи гуруҳлар орқали етказилади) асарни ўқиганлигини текширади ҳамда моҳиятини тўғри тушунгани ва ифода этиб бера олиш қобилиятига қараб 20 баллик тизимда қуйидаги тартибда баҳолайди
3. Аннотация ёзишдаги саводхонлиги - 5 балл; тавсия этилган адабиётнинг аннотациясини ёзишда асаминг етакчи ғояси ва мазмунининг тўлиқ қамраб олинганлиги - 5 балл; китобхон томонидан асарга муносабатнинг (танқидий ёки ижобий) қизиқарли ва жозибадор тарзда билдирилганлиги - 5 балл; аннотация матнида фикми ифодалаш услуби, умуминсоний ғоялар билдирилганлиги, бадиий образламинг реал ҳаёт билан боғлиқ ибратли томонлари очиб берилгани - 5 балл. Бунда, иштирокчи томонидан ёзилган аннотация матни Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан жамоавий тарзда кўриб чиқилиб, биргаликда хулоса қилган ҳолда, ягона баҳо (балл) қўйилади.



















O'zbekcha
Русский
English