Мақола
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 7-февралдаги "Иқтисодиёт соҳалари учун кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-62-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали «Ўзбек тили ва хорижий тиллар» кафедраси катта ўқитувчиси Мирфайзиева Камола Юсуповна 2024-йил 12-августдан 2024-йил 23-августгача Санкт-Петербург Университетида бир ойлик стажировкада бўлди. Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида «Ўзбек тили ва хорижий тиллар» кафедраси ўқитувчиси Османов Мустафо Таштановичнинг 2024 йил 1- майдан 30-майгача Туркия Республикаси Бурдур Меҳмет Акиф Эрсой Университетида бир ойлик стажировкада бўлди. Шунигдек, стажировка дастури давомида талабалар мустақил таълимини ташкил этиш, хорижий тилларни ўқитишни замонавий технологияларидан таълим жараёнида самарали фойдаланиш каби йўналишларда хорижлик профессорлар билан тажриба алмашди ҳамди қуйидаги соҳаларда ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олишди:
1.Талабалар ва ўқитувчилар алмашинуви:
1.Талабалар ва ўқитувчиларга Туркияда ўқиш ва дарс бериш имкониятини берадиган алмашинув дастурларини ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш.
2. Туркия ва Ўзбекистон давлат тили ва маданиятини ўрганишга қаратилган ёзги мактаблар ва курсларни ташкил этиш.
2.Qoъшма таълим лойиҳалари:
1.Туркия ва збекистондаги университетлар ва илмий марказларни ўз ичига олган халқаро тадқиқот консорциумларини ташкил этиш.
2.Дастурий таъминот ва курсларни ишлаб чиқиш.
3.Виртуал синфлар ва онлайн курслар:
1 Туркиядан(Ўзбекистондан) келган талабаларни биргаликда ўрганиш ва тажриба алмашиш учун бирлаштирадиган онлайн курсларни ишлаб чиқиш ва ўтказиш.
2. Талабалар ва ўқитувчилар тегишли мавзулар билан мулоқот қилишлари ва муҳокама қилишлари мумкин бўлган виртуал алмашинув дастурлари ва семинарларини ташкил этиш.
4.Маданий алмашинувлар ва тадбирлар:
Талабаларни Туркия ва Ўзбекистон маданияти ва урф-одатлари билан таништирадиган халқаро танловлар, кўргазмалар ўтказиш.



















O'zbekcha
Русский
English