Янгилик
Унда бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Хусусан, филиалда Президент қарорлари, Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва бошқа вазирликлар буйруқлари, Ҳайъат қарорлари, филиал қарорлари бажарилиши ҳамда ижро интизомига риоя қилишнинг ҳолати тўғрисида Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи N.J.Toъхтамуродова ҳисобот берди.
Шундан сўнг,“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури доирасида филиалда амалга оширилган ишлар ва талабаларни қишки таътилга кузатишни ташкил этиш ҳамда Янги йил байрамини юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш тўғрисида Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директорнинг биринчи ўринбосари Х.И.Турдибеков маълумотлари тингланди.
Филиалда юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури (“Йўл харитаси”)да белгиланган вазифаларни “Яшил иқтисодиёт ва барқарор бизнес” кафедрасида ижроси юзасидан Кафедра мудири О.Пардаева ҳамда “Бухгалтерия ҳисоби ва молия” факультети декани А.Таниев ҳисобот бердилар.
Шу билан бирга, Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкиллаштириш, илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, иқтидорли ёшлар билан ишлаш, илмий-тадқиқот натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш юзасидан 2024-йилда бажарилган ишлар бўйича ҳисоботини Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари З.Абдуллаев берди.
Халқаро ҳамкорлик бўлимининг 2024-йилда бажарилган ишлар бўйича Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи О.Муйдинов тингланди.
Қолаверса,филиал қабул комиссиясининг 2024/2025 ўқув йили учун фаолияти юзасидан Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари, қабул комиссияси масъул котиби Л.Эшонқулов ҳисобот берди.
Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи С.А.Абдивоҳидов томонидан Олий таълимдан кейинги таълим институти таянч докторантура ва стажёр тадқиқотчилик шаклларига қабул қилинган талабгорларнинг якка тартибдаги режалари ва назарий методологик дастурларини тасдиқлаш тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди.
Бундан ташқари Кенгашда бошқа турли масалалар кўриб chiqildi.Unda Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари З.Х.Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланйвчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида"ги 2019-йил 24-декабрдаги 1030-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича Ишчи комиссия таркибини тасдиқлаш тўғрисида тўхталиб ўтди. Ҳамда Олий таълимдан кейинги таълимнинг таянч докторантура (ПҳД) ва мустақил изланувчилик (ПҳД) шаклларида ўқиётган 1-2 босқич докторантларни кейинги босқичга ўтказиш ҳамда ўқиш муддати тугаган стажёр-тадқиқотчилар ва 3-босқич таянч докторантларни ўқиш муддати тугаганлиги муносабати билан докторантлар сафидан чиқариш тўғрисида Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи С.А.Абдивоҳидов тингланди.
Шунигдек, Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети “Рақамли иқтисодиёт” кафедраси доценти, и.ф.н.М.Халмурзаев ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали “Бухгалтерия ҳисоби ва статистика” кафедраси ассистенти И.Қудратова томонидан “Қишлоқ хўжалиги статистикаси” фанидан Иқтисодиёт таълим соҳаси 60410800- Статистика (тармоқлар ва соҳалар бўйича) бакалавриат таълим йўналиши кундузги бўлим талабалари учун тайёрланган ўқув қўлланмани муҳокама қилиш ва тавсия этиш тўғрисида ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалининг “Яшил иқтисодиёт ва барқарор бизнес” кафедраси ассистенти И.Ф.Умиров томонидан “Глобал иқтисодий ривожланиш” фанидан 60410100 –“Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар)” таълим йўналиши 3-босқич талабалари учун тайёрланган ўқув қўлланмани муҳокама қилиш ва тавсия этиш тўғрисида ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали “Молия, солиқ ва банк иши” кафедраси профессори Таниев Аҳмаджон Баҳромовичнинг “ Миллий туризм хизматлари бозорида иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланиш: назария ва амалиёт” мавзусидаги монографиясини кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва чоп этишга тавсия этиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.



















O'zbekcha
Русский
English