Янгилик
Жорий йилнинг 3 декабрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Иқтисодиёт факультети хотин-қизлар иши бўйича декан маслаҳатчиси доцент О.Пардаева ва "Яшил иқтисодиёт ва барқарор бизнес" кафедраси ходимлари, "Лидер қизлар" клуби аъзолари билан биргаликда Самарқанд шаҳарда жойлашган "Ишга марҳамат" мономарказига боришди. 26 турдаги касб-ҳунар ўргатиш марказида бугунги кунда қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратилганлигига гувоҳ бўлишди. Учрашув якунида филиал талаба-қизлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва ўқув марказига аъзо бўлишиб, ўқиш учун қабул қилинишди. Энди Лидер қизлар нафақат фан, балки касб эгаси ҳам бўлиш имкониятларини қўлган киритишди.
Эслатиб ўтамиз: "Ишга марҳамат" мономаркази билан филиал Иқтисодиёт факультети хотин-қизлар иши бўйича декан маслаҳатчиси доцент Озода Пардаева меморандум имзолаган.



















O'zbekcha
Русский
English