ТДИУ Самарқанд филиалида тантанали тадбир: директор Олим Муртазаевнинг табрик сўзи
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида янги ўқув йилига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди
Тадбир аввалида филиал директори, иқтисод фанлари доктори, профессор Олим Муртазаев самимий табрик нутқи билан иштирокчиларга мурожаат қилди. Нутқда юртимизда олий таълим соҳасига берилаётган юксак эътибор, хусусан, ТДИУ Самарқанд филиалининг ортиб бораётган илмий салоҳияти, профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг ютуқлари ҳамда истиқболдаги режалар алоҳида таъкидланди.
Магистратура босқичи талабалари ва иқтидорли ёшлар ўз чиқишлари билан қатнашиб, ютуқлари ва илмий изланишлари билан бўлишдилар.
Жорий йилда қабул қилинган янги талабалар эса ўз қувонч ва таассуротларини билдириб, талабалик ҳаётига илк қадамларини мамнуният билан нишонладилар.
Тадбир якунида барча янги талабаларимизга илм йўлида омад, улкан ютуқлар ва ёрқин келажак тилаб қолинди.
Тадбирдан лавҳалар




















O'zbekcha
Русский
English