Проф. Правин Малла ORCID Global тадқиқотчилар маслаҳат кенгашига аъзо этиб тайинланди
Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари кафедрасида фаолият юритаётган профессор Правен Малла 2026–2028-йиллар муддатига ORCIDнинг Global Researcher Advisory Council (Global Тадқиқотчилар маслаҳат кенгаши) аъзолигига тайинлангани ҳақида мамнуният билан маълум қиламиз. У мазкур давр мобайнида Кенгаш маслаҳатчиси сифатида илк муддатини амалга оширади.
Мазкур тайинлов биз учун катта фахр ва шарафдир. Профессор Малланинг ORCID Тадқиқотчилар маслаҳат кенгашига аъзо этиб сайланиши натижасида SBTSUE ҳамда Ўзбекистон “илмий тадқиқот ва инновацияларга йўналтирилган” глобал экотизимда расмий вакиллик ва халқаро эътирофга эга бўлди.
Профессор Малла 2024–2025-йиллар давомида Ўзбекистонда ORCIDни жорий этиш лойиҳасининг лойиҳа директори сифатида фаолият олиб борди. Унинг раҳбарлиги остида ORCID тарғибот ташаббуси юксак натижаларга эришди — Ўзбекистон бўйлаб 168 та университет жалб этилди ҳамда 9000 дан ортиқ тадқиқотчи ORCID платформасига рўйхатдан ўтказилди.
Профессор Малланинг тинимсиз саъй-ҳаракатлари Ўзбекистонда барқарор ORCID ҳамжамиятини шакллантириш, олимлар ва таълим муассасалари ўртасида доимий рақамли идентификаторлар (PID) ҳақида кенг қамровли хабардорликни ошириш ҳамда уларни амалиётга жорий этиш учун мустаҳкам замин яратди.
Лойиҳадаги юксак самарадорлиги ва фидокорона меҳнати эътироф этилиб, профессор Малла юқоридаги нуфузли лавозимга тайинланди.
Батафсил маълумот учун: https://info.orcid.org/orcid-researcher-advisory-council/orcid-researcher-advisory-council-members/




















O'zbekcha
Русский
English