Олий таълим бошқарувини модернизация қилишга бағишланган семинар ўтказилди
Дастурда Advance HE ташкилотининг бошқарув ва трансформация бўйича катта маслаҳатчиси Ким Анселл ҳамда бошқарув бўйича директор ўринбосари Аарон Портер иштирок этди.
Икки кун давом этган семинарда 18 та олий таълим муассасасидан ректорлар, проректорлар, бошқарув кенгашлари аъзолари ва соҳа экспертларидан иборат қарийб 40 нафар раҳбар ходим қатнашди. Тадбир олий таълим муассасаларини замонавий governance тамойиллари асосида бошқариш тизимини такомиллаштириш, стратегик бошқарув маданиятини шакллантириш ҳамда институционал ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилди.
Семинар давомида Бошқарув кенгашлари кодексини ишлаб чиқишнинг навбатдаги босқичи муҳокама қилинди. Шунингдек, GCAN миллий тармоғини ривожлантириш, бошқарув кенгаши аъзолари учун ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.
Семинар тизимли ислоҳотларнинг амалий давоми бўлиб, замонавий ва самарали бошқарув моделини шакллантиришга хизмат қилади. Тадбирда Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи И. Ғаниев ҳам иштирок этди.



















O'zbekcha
Русский
English



