Кам таъминланган оилаларнинг битирувчи синфдаги фарзандлари учун бепул тайёрлов курслари ташкил этилади
Кам таъминланган оилаларнинг битирувчи синфдаги фарзандлари учун тайёрлов курслари ташкил этилади
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали ҳузурида тайёрлов курслари ташкил этилади.
Бошланиш санаси: 2025-йил 1-ноябр
Давомийлиги: 9 ой
Жой: ТДИУ Самарқанд филиали, ўқув бинолари
Тайёрлов курсларининг асосий мақсади — ёшларнинг умумтаълим фанлари бўйича билимларини мустаҳкамлаш, олий таълимга тайёрланишлари учун қўшимча шароит яратиш ҳамда ижтимоий ҳимоя механизмларини кучайтиришдир.
Курслар қуйидаги тартибда ташкил этилади:
Умумтаълим фанлари бўйича билимларини оширишни истаган барча ёшлар (ёши чегараланмаган ҳолда) қабул қилинади;
Тингловчилар (ёки ота-онаси) билан тўлов-шартнома асосида ўқитиш йўлга қўйилади;
“Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларнинг битирувчи синфдаги фарзандларини ўқитиш бепул асосда амалга оширилади;
Чин етимлар бепул асосда, биринчи гуруҳ ногиронлар эса имтиёзли тўлов асосида ўқитилади.



















O'zbekcha
Русский
English