Иқтисодиёт фанлари доктори (ДСc) диссертация иши.
“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc.03/30.01.2020.i.10.03 рақамли илмий кенгашида
ТОШКEНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВEРСИТEТИ САМАРҚАНД ФИЛИАЛИ ДОЦЕНТИ АХРОРОВ ФАРХОД БАХРИДДИНОВИЧ
08.00.04 – Қишлоқ хўжалик иқтисодиёти мутахассислиги бўйича “Қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришда табиий ресурсларни иқтисодий-экологик баҳолаш услубиётини такомиллаштириш” мавзусида докторлик (дсc) диссертациясини 100 % овоз билан муваффақиятли ҳимоя қилди.
Ҳурматли Фарҳод Бахриддинович!
ТДИУ Самарқанд филиали жамоаси Сизни иқтисодиёт фанлари доктори (ДСc) илмий даражасини қўлга киритганингиз билан чин дилдан табриклайди.
Бу катта ютуқ – сизга хос бўлган меҳнатсеварлик, интилиш ва чуқур билимларнинг самараси. Сизнинг илм-фанга садоқатингиз ва ишингизга бўлган меҳрингиз бизга илҳом бағишлайди.
Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётини ривожлантиришда қўшган ҳиссангизга ҳурмат билдириб, ишончимиз комилки келгусида янада улкан муваффақиятлар ва янги кашфиётларга эришасиз.
Ҳар бир ғоянгиз амалий лойиҳаларга айлансин, меҳнатингиз сизга қувонч ва янги имкониятлар келтирсин.



















O'zbekcha
Русский
English