Экология ва яшил иқтисодиёт – келажак гарови!
Экология ва яшил иқтисодиёт – келажак гарови
ТДИУ Самарқанд филиалида “Экология ва яшил иқтисодиёт” илмий фан клуби ҳамда “Ёш экологлар” ҳаракати Самарқанд вилояти Кенгаши ҳамкорлигида семинар-тренинг ташкил этилди. Тадбирда клуб раҳбари З. Бобомуродов, Кенгаш раиси Ф. Тошпўлатов, тажрибали мутахассислар ва экофаол талабалар иштирок этдилар.
Семинарда экология ва яшил иқтисодиётнинг долзарб масалалари – атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, чиқиндиларни қайта ишлаш ҳамда экологик бизнес ғояларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Талабалар ўз саволларига жавоб олдилар ва янги ташаббусларга илҳомландилар.
Бундай учрашувлар ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириб, масъулият туйғусини кучайтиради ва уларни барқарор ривожланишга ҳисса қўшишга йўналтиради.






















O'zbekcha
Русский
English