Dongduk Women’s University магистратурасига қабул эълон қилинди!
Dongduk Women’s University (Сеул, Жанубий Корея) K-Silkroad Turkic Studies йўналиши бўйича халқаро талабалар учун магистратура дастурига қабул эълон қилади.
K-Silkroad Turkic Studies — Корея ва Турк дунёси (Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа давлатлар) ўртасидаги тарихий, лингвистик, маданий ва ижтимоий-иқтисодий алоқаларни ўрганувчи фанлараро магистратура дастури. Дастур илмий тадқиқотларни амалий ҳамкорлик билан уйғунлаштириб, маданият, дипломатия ва халқаро сиёсат соҳалари учун етук мутахассислар тайёрлайди.
АСОСИЙ АФЗАЛЛИКЛАР:
– Кореядаги ягона Турк дунёси минтақавий тадқиқотлари дастури
– Таълим тиллари: корейс, инглиз ва туркий тиллар
– Тарих, сиёсат, маданият, таржима, гендер ва ҳамкорлик фанлари
– Халқаро лойиҳалар, семинарлар ва стажировкалар
– Non-thesis (диссертациясиз) ўқиш имконияти
КОНТРАКТ ВА ЯШАШ ХАРАЖАТЛАРИ:
– Қабул тўлови: 895 000 KRW
– Контракт (1 семестр): 5 083 000 KRW
– Ётоқхона (4 кишилик, йилига): 3 725 000 KRW
ГРАНТ ВА ИМТИЁЗЛАР:
– Global Leader Scholarship
– Academic Excellence Scholarship
– Корейс тили билими учун грант
– Teaching / Research Assistant (ойига 2 000 000 KRW гача)
– Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон ва бошқа туркий давлатлар фуқаролари учун махсус контракт чегирмаси ва яшаш пакети
ҚАБУЛ ТАЛАБЛАРИ:
– 4 йиллик бакалавр дипломи (ёки битирувчи талаба)
– TOPIK 3 ёки ундан юқори (билмаганлар учун 1-йилда мажбурий ўқитилади)
– Ота-онаси Корея фуқароси бўлмаслиги
– Баъзи фанлар инглиз ёки турк тилларида олиб борилади
ТАЛАБ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР:
– Ариза формаси
– Бакалавр дипломи ва транскрипт
– Паспорт нусхалари (талаба ва ота-она)
– Апостил ёки консуллик тасдиғи
– Банк маълумотномаси (камида 20 000 000 KRW)
– Тил сертификати (TOPIK / IELTS ва бошқалар)
– CV (агар мавжуд бўлса)
Барча ҳужжатлар охирги 3 ой ичида берилган бўлиши керак.
Охирги муддат: 12-январ 2026
Суҳбат: 14–15 январ 2026 (онлайн)
Натижалар: 22-январ 2026
Расмий ҳавола: www.uwayapply.com
Электрон почта: intl@dongduk.ac.kr



















O'zbekcha
Русский
English