Асосий маълумотлари
Каримов Абдубоқи Алиқулович 1959 йил 27 майда Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган. 1976 йил Жомбой туманида 47 мактабнинг 10 синфини тугатган. Миллати ўзбек, маълумоти олий.
1983-йилда Самарқанд давлат университети амалий математика факултетини “Амалий математика” мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2003-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини молиячи мутахассислиги бўйича тугатган.
2023-йил 1-октябадан буён педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасига эга.
Каримов А.А. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссиясининг 2023-йил 1-октябрдаги 311/1-сонли баённомасига асосан педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси берилган (01№011374).
Умумий иш стажи 48 йил, илмий ва педагогик иш стажи 39 йил.
Меҳнат ва илмий педагогик фаолиятининг асосий босқичлари:
-1978-1983 йй. Самарқанд давлат университети талабаси.
-1984-1990 йй. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ўқув ҳисоблаш маркази математик дастурловчиси.
-1990-1993 йй. Россия Федерацияси Сибир бўлими Новосибирск “Амалий ва назарий механика” институти аспиранти.
-1993-1995 йй. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ўқув ҳисоблаш маркази сектор мудири.
-1995-1999 йй. Савдогарбанк ОАЖ Самарқанд вилояти бўлими “Компютерлаштириш бўлими” бошлиғи.
-1999-2005 йй. Самарқанд молия-иқтисодиёт коллежи ўқитувчиси.
-2005-2012 йй. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти “Информатика” кафедраси катта ўқитувчиси.
-2012-2016 йй. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти “Информатика ва ахборот технологиялари” кафедраси катта ўқитувчиси.
-2016-2023 йй. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти “Ахборот технологиялари” кафедраси мудири.
2023 йил 28 августдан Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали “Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари” кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда.
- ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариш, меҳнат, ижро ва ўқув интизомига риоя қилиш;
- барча ўқув шакллари (ишлаб чиқаришдан ажралган ва ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолларда) бўйича олий таълимнинг Давлат таълим стандартларига мувофиқ тузилган ўқув режаларда белгиланган маърузалар, лаборатория, амалий ва бошқа турдаги машғулотларни юксак назарий, илмий-услубий ва касбий даражада ўтказиш;
- талабаларнинг малакавий амалиёти, курс лойиҳалари (ишларига), битирув малакавий ишлари, магистрлик диссертациялари, шунингдек, мустақил ишларига раҳбарлик қилиш;
- талабалар билимининг рейтинг назоратини амалга ошириш;
- талабаларнинг аудиториядан ташқари ишларини ташкил этиш бўйича тадбирлар ўтказиш;
- ривожланган демократик давлатлар даражасидаги юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрларни тайёрлаш;
- кафедра фанлари бўйича ўқув дастурларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиққа тақдим этиш, шунингдек, турдош кафедралар томонидан тайёрланган ўқув дастурларга тақриз ва хулосалар тайёрлаш;
- дарслик, ўқув, услубий ва кўргазмали қўлланмаларни тайёрлаш, шунингдек, олий ўқув юрти ректоратининг топшириғига биноан қайта нашр этиладиган дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув-услубий адабиётлар, жумладан, хорижий олимлар билан ҳаммуаллифликда тайёрланган адабиётларга хулосалар тузиш;
- нодавлат таълим муассасаларининг буюртмалари бўйича зарурий ўқув- услубий адабиётларни тайёрлашда иштирок этиш;
- иқтидорли талабалар билан ишлаш, уларни олимпиада ва танловларда, жумладан, “Эл-юрт умиди” жамғармаси танловида иштирок этишга тайёрлаш, талабаларнинг мустақил тайёрланиш шакл ва услубларини такомиллаштириш; аудитория ишларини оптималлаштириш ҳисобига мустақил тайёрланиш ҳажмини ошириш бўйича чоралар кўриш;
- тасдиқланган режага мувофиқ илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, тугалланган илмий тадқиқот ишларини муҳокама этиш ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, тугатилган илмий ишларни нашр этишга тавсия бериш;
- таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш; талабаларнинг илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш; мустақил тадқиқотчиларга раҳбарлик қилиш.
- тажрибали ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва тарқатиш, янги педагогик технологияни жорий этиш;
- педагогик фаолият билан шуғулланишни бошлаган ўқитувчиларга педагогик маҳоратини эгаллашда ёрдам бериш; ахборот базасини яратиш, ўқув машғулотларини ўтказиш жараёнида замонавий ўқув техника воситаларидан ва якка тартибда ўқитиш, мустақил таълим олиш воситаларидан фойдаланиш;
- масофали таълим тизимини ривожлантириш; хорижий ўқув юртларининг иш тажрибасини ёритиб бориш;
- рақобатбардош ва илмий педагогик кадрларни тайёрлаш; кафедра аъзолари ёки ректорат топшириғига биноан бошқа тадқиқотчилар томонидан ҳимояга тақдим этилган диссертацияларни кўриб чиқиш; таълим ҳужжатларининг эквивалентлигини белгилаш бўйича эксперт гуруҳлари таркибида иштирок этиш;
- бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш, шунингдек, илмий техникавий ёрдам кўрсатиш мақсадида саноат, қишлоқ хўжалик корхоналари, деҳқон, фермер ва бошқа хўжаликлар билан алоқа ўрнатиш;
- университетни битирганлар билан мунтазам алоқаларни ташкил этиш;
- кафедра профили бўйича мутахассислар малакасини ошириш бўйича тадбирлар ўтказиш;
- таълим хизмати кўрсатиш тизимини кенг ривожлантириш;
- хорижий ҳамкорлар, илмий ва таълим муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш.



















O'zbekcha
Русский
English