Зомин давлат қўриқхонаси – табиий гўзаллик ва экотуризм маркази
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали “Экология ва яшил иқтисодиёт” илмий фан клуби раҳбари З. Бобомуродов 2025-йил 4–9-сентабр кунлари “Зомин” санаторияси ҳудудида бўлиб, “Зомин” давлат қўриқхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида қўриқхонанинг табиий шароитлари, флора ва фаунаси, экотуризм масканлари ҳамда экотизимнинг муҳофаза қилиниши масалалари ўрганилди. Зомин давлат қўриқхонаси ҳудуди асосан Зомин ва Бахмал туманларида жойлашган бўлиб, денгиз сатҳидан 1700 метрдан 4029 метргача баландликдаги уч зонага қамраб олади.
Қўриқхона ўсимликлар дунёсида 105 оила, 530 туркумга мансуб 1216 тур учраса, ҳайвонот оламида қушларнинг 102 тури, сут эмизувчиларнинг 30 тури, судралиб юрувчиларнинг 14 тури, балиқларнинг 1 тури ва сувда- қуруқликда яшовчиларнинг 2 тури мавжуд. Шунингдек, “Бойқўнғир табиати”, “Қирқ қиз I”, “Чўртанги дараси”, “Кўлсой табиати” ва “Қошқа сув” кузатув маркази каби экотуристик маршрутлар хорижий ва маҳаллий сайёҳларни ўзига жалб этмоқда.
Тадбир давомида З. Бобомуродов ёш сайёҳларга қўриқхона ҳудудини асраш ва табиатни муҳофаза қилиш бўйича тушунчалар берди.























O'zbekcha
Русский
English