"Ёшлар баланси"га киритилган “Оғир” тоифадаги ёшлар учрашуви ташкил этилди.
2025-йил 24-апрель куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали директори, профессор О.Муртазаевга бириктирилган Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги "Муротобод" маҳалласидан 21 нафар ҳамда "Бешариқ" маҳалласидан 13 нафар ишсиз ёшлар билан индивидуал учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида ёшларнинг мавжуд муаммолари ўрганилиб, уларга касб-ҳунар эгаллаш, чет тилларини ўрганиш, бандлигини таъминлаш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун тегишли маслаҳатлар берилди. Шунингдек, келгусида ушбу йўналишлар бўйича амалга ошириладиган режаларнинг асосий йўналишлари келишиб олинди.
ТДИУ Самарқанд филиали матбуот хизмати



















O'zbekcha
Русский
English



