532
10-10-2025
Mamarasulova Nilufar Mamarasul qizi
“Ёш китобхон” танлови НИЗОМИ эълон қилинди!
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали талаба-йошлари ўртасида ўтказиладиган “Ёш китобхон” танлови НИЗОМИ
I. Умумий қоидалар Мазкур танлов талаба-йошлар ўртасида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни самарадорлигини ошириш, китобхонлик маданиятини кенг тарғиб этиш, китобга бўлган қизиқишни кучайтириш ҳамда рағбатлантириш мақсадида ташкил этилади.“Ёш китобхон” танловида барча йўналиш ва мутахассислик талабалари жамоавий равишда иштирок этади.Танловда талабаларнинг кенг қамровли иштирокини таъминлаш филиал директори биринчи ўринбосари Х.И. Турдибеков томонидан амалга оширилади. Танловнинг мақсади ва вазифалари Танловнинг асосий мақсади — ёшларни бадиий асарлар орқали маънавий етук ва китобсевар қилиб тарбиялашдир.Танлов вазифалари:филиалда китобхонликни кенг тарғиб этиш;бадиий асарларнинг жамиятдаги аҳамиятини ёшлар онгига сингдириш;ижодкорлар асарлари билан талабаларни таништириш;мустақил фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш;иқтидорли талабаларни рағбатлантириш.
Кўрик-танлов шартлари ва баҳолаш мезонлари Танловни ўтказиш учун директор бошчилигида ҳакамлар ҳайъати тузилади.Танлов факультет жамоалари ўртасида бир босқичда ўтказилади.Ҳар бир жамоа 6 нафар иштирокчидан иборат бўлади.
Шартлар:
a) 1-шарт — “Мен ёқтирган асар” (3 дақиқалик аннотация, 10 баллгача).
b) 2-шарт — “Энг китобхон жамоа” (20 савол-жавоб, 40 баллгача).
Танловни ўтказиш тартиби Танловни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилади, унга филиал директори раҳбарлик қилади.Танлов ҳар йили октябр ойининг иккинчи ўн кунлигида ўтказилади.
Ғолибларни тақдирлаш Барча иштирокчилар сертификат ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.1-, 2-, 3-ўрин соҳиблари пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.
Якуний қоидалар Ҳакамлар ҳайъати қарори муҳокама этилмайди.Танлов натижалари ижтимоий тармоқларда ва расмий веб-сайтда эълон қилинади.