Расмий учрашув
Меҳмонлар билан Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари З.Абдуллаев, Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи О.Муйдинов, Яшил иқтисодиёт ва барқарор бизнес кафедраси в.б.доценти Б.Собировлар музокара ўтказишди. Музокаралар якуни бўйича профессор-ўқитувчиларнинг стажировка ва малака ошириши, талабалар алмашинув дастурлари бўйича талабалар ўқишини ташкил этиш, қишки ва ёзги мактабларни ташкил этиш, докторантларга хорижий илмий маслаҳатчиларни тайинлаш, биргаликда илмий тадқиқот олиб бориш ва халқаро нуфузли журналларда мақола чоп эттириш, илмий семинарлар ва конференциялар ташкил этиш, ўқув материаллари алмашинувини ривожлантириш каби алоқалар ривожлантиришга келишиб олинди.



















O'zbekcha
Русский
English