Семинар-тренинг
Тренинг семенар координатори “Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари” кафедраси ассистенти А.Абдунабиев томонидан ХEМИС тизимида профессор-ўқитувчилар учун мустақил таълим топшириқларини бажарилишини бошқариш ва баҳолаш бўйича семинар-тренингда бир қанча масалалар кўриб чиқилди.
1.ХEМИС тизимида профессор-ўқитувчилар учун имкониятлар: Ҳар бир ўқитувчининг шахсий кабинети, фанлар ва талабалар бўйича маълумотларга кириш, баҳо ва топшириқларни кўриш ва назорат қилиш бўйича дастлабки тушунчалар берилди.
2.Мустақил таълим топшириқларини тайёрлаш ва юклаш: ўқитувчиларга мустақил таълим топшириқларини яратиш, талабаларга етказиш учун тизимга юклаш жараёнлари кўрсатилди. Шунингдек, турли форматдаги ресурслар (матнли, аудио, видео) юклаш ва улардан фойдаланиш бўйича қўлланмалар берилди.
3.Баҳолаш ва қайта алоқа: ўқитувчилар талабалар топшириқларини текшириш ва тизим орқали баҳо киритиш, талабаларга тўғридан-тўғри қайта алоқа бериш усуллари билан таништирилди. Топшириқларни баҳолаш учун электрон баҳолаш мезонлари ва ҳисоботларни кўриш имкониятлари ўрганилди.
4.Мустақил таълим жараёнини мониторинг қилиш: ўқитувчилар талабаларнинг мустақил таълим топшириқлари бўйича фаолиятини кузатиш, жараённи таҳлил қилиш ва талабаларга ёрдам кўрсатиш учун мониторинг қилиш воситаларидан фойдаланиш бўйича маълумотлар олишди.
5.Техникавий муаммолар ва қўллаб-қувватлаш: тизимдан фойдаланиш давомида учраши мумкин бўлган асосий муаммолар, уларнинг ечимлари ва қўллаб-қувватлаш хизмати билан ишлаш тартиби ўрганилди.
Семинар тренинг давомида реал амалиёт орқали кўникмалар шакллантирилди, ўқитувчиларга замонавий таълим жараёнини самарали бошқариш ва талабаларни мустақил таълимда фаоллаштириш имкониятлари билан танишиш имкони яратилди.



















O'zbekcha
Русский
English


