“Жаҳолатга қарши маърифат”, “Мен терроризм хавфини қандай тушунаман?” ва “Аждодларга муносиб авлод бўлайлик” каби мавзуларда тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.
Жорий йилнинг 13 ноябрь куни филиалда талабалар билан “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Мен терроризм хавфини қандай тушунаман?” ва “Аждодларга муносиб авлод бўлайлик” каби мавзуларда тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.
Тадбирда Самарқанд вилояти Дин ишлари бўйича қўмита раҳбари Соҳибназар Мардонович Боймуродов, Самарқанд вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси мутахассиси Исмат Шодмонович Жулиевлар иштирок этишди.
Тадбир давомида талабаларга дунёда ҳеч бир дин у хоҳ христианлик бўлсин, хоҳ буддизм, яҳудийлик дини бўладими инсонларни ҳеч қачон ёвузликка, қўпорувчиликка, қўрқитишга, даъват қилмаслиги, балки инсонларни эзгуликка, диёнатга, ҳалолликка ундовчи восита бўлиб хизмат қилиши ҳамда диний экстремистик гуруҳларнинг “Дин” йўлида олиб бораётган қўпорувчилик ҳаракатлари мутлақо асоссиз эканлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, ҳозирги кунда мамлакатимизда ва бутун дунёда олиб борилаётган экстремистик ва террористик ҳаракатларнинг аксарияти айнан ислом дини ниқоби остида содир этилаётганлиги муқаддас динимизга бўлган муносабатни бироз салбийлаштираётганлиги ҳақида талабаларга маълумотлар берилди.
Учрашув якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди.
Тадбир сўнгида, талабаларга видеофильм ҳам намойиш этилди намойиш этилди.



















O'zbekcha
Русский
English