"Мирзо Улуғбек ворислари” - “Data science”
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 12-июлдаги 3/42-1951-сон хатида филиал иқтидорли талабалари “Мирзо Улуғбек восрислари” – “Дата сcиенcе” ўқув курси танловига қатнашиш мақсадида талабалари https://dscience.uz/ электрон манзил орқали Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалининг 60 нафар талабалар рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш кўрсатилган эди. Филиалда 60 нафар талабалари рўйхатдан ўтди. “Мирзо Улуғбек ворислари” жамғармаси томонидан ташкил этилган биринчи босқичга 60 нафар иқтидорли ва исътедодли талабаларимиздан 15 нафари иккинчи босқичга йўлланмани қўлга киритишди. “Улуғбек ворислари” ўқув курси танловининг ИҚ тести 2024-йил 26-сентябрь куни филиалда ўтказилди. Иккинчи босқичдан мувваффақиятли ўтган 12 нафар талабаларимиз жорий йилнинг 10-октабр куни Республика босқичида иштирок этдилар. Республика босқичида мувафаққиятли ўтиб якуний босқичида филиалмиз икки нафар иқтидорли талабаларимиз "Бухгалтерия ҳисоби ва молия" факультети "Бухгалтерия ҳисоби ва аудит" таълим йўналиши 3-босқич талабаси Фарходов Самандар Нодир ўғли ҳамда "Бухгалтерия ҳисоби ва молия" факультети "Банк иши ва аудит" таълим йўналиши 3-босқич талабаси Тохирова Нафиса Шуҳрат қизи “Мирзо Улуғбек ворислари” – “Дата сcиенcе” ўқув курсига қабул қилинди.





















O'zbekcha
Русский
English