Янгилик
2024-йил, 6- декабрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Байрам тадбири фаоллар залида ўтказилиб, талабалар, ўқитувчилар ва таклиф этилган меҳмонларни бирлаштирди.
Талабалар томонидан Конституцияга бағишланган шеърлар, қўшиқлар ва саҳна кўринишлар намойишлари ташкил қилинди. Ушбу чиқишлар барча иштирокчилар қалбида чуқур таассурот қолдирди ва байрамга янада кўтаринки руҳ бағишлади.Байрам сўнгида филиалда ўтказилган Конституциянинг 32 йиллигига бағишланган расмлар ва иншолар танловлари ғолиблари ҳам муносиб тақдирланди.Конституциянинг 32 йиллигига бағишланган ушбу тадбир унинг мамлакатимиз асосий қонуни сифатидаги аҳамиятини яна бир бор эслатди. Бундай байрамлар ватанпарварликни тарбиялашга, жамоа руҳини мустаҳкамлашга ва умумий қадриятларнинг аҳамиятини таъкидлашга хизмат қилади.
Филиалда бундай тадбирларни ўтказиш анъаналарини давом эттириб, талабалар ва ходимларни мамлакатимиз тарихидаги муҳим воқеалар атрофида бирлаштиришга катта эътибор қаратмоқда.



















O'zbekcha
Русский
English