“Раҳбар ва ёшлар учрашуви”
2024 йил 2 ноябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали директори, профессор О.Муртазаевга бириктирилган Самарқанд шаҳридаги “Мотрид” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Оғир” тоифадаги ёшлар билан навбатдаги “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.
Учрашувда филиал директори, профессор О.Муртазаев, Иқтисодиёт факультети декани Ғ. Ибрагимов, “Мотрид” МФЙ раиси ва шаҳридаги “Мотрид” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Оғир” тоифадаги ёшлар иштирок этишди.
Учрашув давомида ёшларнинг муаммоларини ўрганиш билан бир қаторда уларга касб-ҳунар эгаллаш, чет тилларини ўрганиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун манзилли ишлар олиб бориш мақсадида тегишли маслаҳатлар берилди ва келгусида бу соҳада амалга ошириладиган режалар келишиб олинди.



















O'zbekcha
Русский
English