Халқаро илмий-амалий анжуман
Жорий йилнинг 16- ноябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали "Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари" кафедраси ўқитувчиси Правеэн Бҳаса Малла ва кафедра ассистенти Юлдошева Зулфизар Сайфуллаевналар Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида ташкил этилган "Иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши ва экологик менежментни ривожлантиришнинг методологик масалалари" номли халқаро илмий-амалий анжуманида ўз маърузалари билан, филиалимиз номидан фаол иштирок этишди. Халқаро илмий-амалий анжуманда ассистент Зулфизар Сайфуллаевна "Маданиятларга мос маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон бозорида тилнинг аҳамияти" мавзусида долзарб бўлган маъруза қилди ва кузатувчиларнинг бир қатор саволларига жавоб берди. Бундан ташқари ушбу анжуманда филиалимизда фаолият юрутиб келаётган бир қатор хорижий ҳамда кафедра ўқитувчилари қайнашишди. Анжуман якунида профессор-ўқитувчиларимиз Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ректорининг ташаккурнома ва сертификатларларини қабул қилиб олишди.



















O'zbekcha
Русский
English