Янгилик
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 19-майдаги “Мирзо Улуғбек ворислари” тайёрлов ўқув курсларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 206-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Мирзо Улуғбек ворислари” тайёрлов ўқув курсларига иқтидорли тингловчиларни қабул қилиш ва уларни ўқитиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.
Мазкур низомга биноан Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалининг иқтидорли 3 -босқич талабалари Иқтидорли талабаларни илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи Бўрибоев Жонибек бошчилигида мазкур танловнинг якуний оффлине имтиҳон жараёнларини топшириш учун Тошкет шаҳридаги Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улугб֥ек жамғармаси” биносига ташриф буюришди ва имтиҳон жараёнларида муваффақиятли қатнашишди.
Ушбу танловнинг якуний босқич натижалари тез орада эълон қилинади.
Талабаларимизга ОМАД тилаймиз.



















O'zbekcha
Русский
English