"Japan Education Fair 2024”
Ўзбекистон-Япония Маркази томонидан 2024-йил 5-ноябр куни Тошкент шаҳридаги Халқаро бизнес марказида “Japan Education Fair 2024” таълим кўргазмаси ўтказилиши режалаштирилмоқда
Кўргазма ўтказилишидан мақсад – ўзбекистонлик ўқувчи ва талабаларни Япония университетларида таълим олиш имкониятлари, хусусан Япония университетларининг ўқиш тартиби, таълим йўналишлари ва мутахассисликлари, ўқиш муддатлари ва шарт-шароитлари билан таништириш, шунингдек, талабалар ва академик алмашинув соҳасида университетлараро ҳамкорликни ривожлантириш. Кўргазма давомида Япониянинг турли университетлари бўйича тақдимот материаллари ҳам намойиш етилади.
Ушбу кўргазмада қатнашиш учун Япониянинг Кеио, Цукуба, Тоё, Нагоя, Токио, Нагоя иқтисодиёт, Ҳоккайдо Бункё универстетлари, Киото илғор фанлар университети (КУAС), Киото информатика йўналишида магистрлик йўналиши бўйича таълим университети (КCГИ), Рицумеикан Осиё-Тинч океани университети (AПУ), Япония рақамли университети (ЖДУ) таклиф етилган.
Мурожаат учун: филиал "Халқаро ҳамкорлик" бўлими.
(A-бино, 2-қават)
Aлоқа учун телеграм ва телефон рақами: +98991 534-54-14 Олим Муйдинов



















O'zbekcha
Русский
English