Янгилик
Дунёдаги ҳар уч нафар хотин-қизларнинг бири ҳаёти давомида жисмоний ёки жинсий зўравонликка учраган. Бундай жиноятни таг-томири билан йўқ қилиш мақсадида USAID бутун дунёдаги мамлакатларга хотин-қизларга нисбатан зўравонликка, жумладан оиладаги зўравонлик, жинсий зўрлаш ва одам савдосига қарши қаратилган қонунчиликни ишлаб чиқишда ёрдам беради. Бундай саъй-ҳаракатлар нафақат зўравонликдан жабр кўрганларнинг саломатлигини яхшилашни, балки уларга бу борада ўзгариш ясаш учун тарафдор-ҳимоячи бўлишга имкон яратишни ҳам мақсад қилади. Халқаро ва алоҳида давлатлар даражасида олиб борилаётган аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши кураш ва унинг олдини олиш глобал миқёсда инсон ҳуқуқлари ва гендер тенгликни таъминлашнинг муҳим йўналиши ҳисобланади.
Мамлакатимизда ҳам хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши бир қанча маърифий тадбирлар ўтказилиб, кенг жамоатчиликка гендер тенглигининг мазмуни, мазкур соҳада амалга оширилаётган ишлар ва қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар тўғрисида маълумотлар бериб борилмоқда.
Аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида зўравонликнинг ҳар қандай шаклларига нисбатан муросасизликни шакллантириш аёлларга нисбатан зўравонликни бартараф этишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Ёшлар билан ҳуқуқий маданиятни ошириш бўйича иш олиб бориш, жинсидан қатъи назар, барча фуқаролар учун яшаш ҳуқуқи ва дахлсизлик ҳуқуқини таъминлашнинг устуворлигини тушунтириш зарурлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.



















O'zbekcha
Русский
English