Янгилик
“АГРОМИР" МЧЖ – экологик тоза озиқ-овқатларининг ишлаб чиқарилиши ва тарқатилиши бўйича фаолият юритаётган корхоналар қаторидадир. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар таркибига табиий шарбатлар, мева-сабзавот консервалари, концентратлари, паста ва пюрелари, узумдан тайёрланган мусаллас маҳсулотлари, мева-сабзавот консервалари ишлаб чиқарадиган корхона ҳисобланади. Корхона 2009 йилда ISO 9001:2008 сифат менежменти тизими бўйича сертификациядан ўтказилган.Корхона замонавий технологиялар билан 2011 йилда Tetra Pak Servise С.А. (Швейтсария) компаниясининг табиий мева ва сабзавот шарбатлари ва нектарларини ишлаб чиқариш ва 0,2 ва 1 литрли ўрамларга қуйиш ускунасини харид қилиб, ўрнатиб ишга туширилган.
Кўчма дарс давомида талабалар турли хил мевалардан “АГРОМИР” МЧЖ ишлаб чиқариш қувватларида “БЛИСС” ва “МЕВАЖУИСЕ” каби республикамизда машҳур шарбат брендлари, шунингдек “МАРИНЕЛЛЕ” ва “АГРОМИР” брендлари остидаги консерва маҳсулотлари ва мевалар ассортиментидан повидло, жем, мева пасталари ишлаб чиқариш бўлимида ҳам бўлишиб, иш жараёнларини кузатишди.
АГРОМИР МЧЖ да 1 сутка давомида 6 тонна томат пастаси ва 3 тонна мева, жем, повидло ва пасталари ишлаб чиқариш қувватига эга корхоналардан.
Маҳсулот ишлаб чиқариш кўлами республикамизда 46% бозорни эгаллаган бўлса Россия, Қозоғистонга, Италия, Грузия, Озарбайжон, Руминия ва бошқа чет мамлакатларга экспорт қилиниши ҳам маҳсулотнинг сифатлилигини исботлайди. Кўчма дарсда талабалар амалий жиҳатдан қизиқтирган саволларга жавоблар олишди ва кўтаринки руҳда кўчма дарсга якун ясалди.



















O'zbekcha
Русский
English