Ўткир Ҳошимовнинг "Ўзбеклар" ҳикояси.
Тадбирда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг “Ўзбеклар” ҳикояси китобининг тақдимоти ва муҳокамаси бўлиб ўтди. Муҳокамада ОРИ-122 гуруҳ талабаси Бозорова Зебунисо ва ОРИ-123 гуруҳи талабалари фаол иштирок этишди. Тадбирда китобни ўқиган талабалар ва ходимлар китобнинг ёзилиш тарихи, унинг асосий мазмуни, китобдан келиб чиқадиган хулосалар ҳақида презентациялар қилинди. Китоб ҳақида, унинг мазмуни, совет ҳукуматининг мафкуравий босими қандай болганлиги , уруш даврида ўзбек миллатининг ҳам фронтда ҳам фронт ортида кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақида гапирилди. “Пахта иши” масаласида қанчадан қанча бегуноҳ инсонлар ноҳақ қамалганликлари, бир онаизорнинг фарзанд доғида қолгани яна қанча болалар етим бўлгани ҳақида аччиқ ҳақиқатлар ёзилади. Хулоса қилганда асарни ўқиш орқали мамлакатимиздаги тинчлик, самарали ислоҳотларни қадрига етиш каби қадриятлар билан боғлашга ҳаракат қилишди.Тадбир давомида талабалар билан савол жавоблар ўтказилди.



















O'zbekcha
Русский
English



