Кенгаш йиғилиши
Филиал кенгаши Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ва Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030-йилгача ривожлантириш концепцияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011-йил 3-декабрдаги 487-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Олий ўқув юртининг Илмий кенгаши тўғрисидаги намунавий низом”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 28-февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 181-сон қарори 2-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 2-мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019- йил 28-февралдаги 181-сон қарори ижроси тўғрисида”ги 214-сон ва 2019-йил 1-апрелдаги “Вазирликнинг айрим буйруқларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 296-сон буйруқларига мувофиқ киритилган ўзгартиришларга мувофиқ тайёрланган низомга мувофиқ киритилган ўзгартиришларга мувофиқ тайёрланган низом асосида ташкил этилади.
Кенгаш таркибига филиал директори, директор ўринбосарлари (лавозимига кўра), факультет деканлари, кафедра мудирлари, таркибий бўлимлар раҳбарлари, жамоат ташкилотлар раҳбарлари ва бошқа манфаатдор идораларнинг вакиллари, муассасада самарали фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар киритилади. Бундан ташқари, кенгашнинг бошқа аъзолари факультетларнинг умумий мажлисларида яширин овоз бериш йўли билан сайланадилар. Филиал кенгашининг ваколат муддати 5 йил. Кенгашнинг мақсади филиал жамоасининг интеллектуал салоҳияти, илмий, педагогик ва бошқа имкониятларини Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий таълим тизимини ривожлантириш ҳақидаги Қарорлари, фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқлари ва кўрсатмаларида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш, олий таълимнинг давлат таълим стандарти талаблари даражасида мукаммал билим, малака, кўникмаларга эга бўлган профессионал мутахассислар тайёрлашга йўналтиришдан иборат. Кенгаш мажлислари режа асосида ўтказилади ва баённома билан расмийлаштирилади. Баённомалар кенгаш раиси ва кенгаш илмий котиби томонидан имзоланади. Кенгаш қарорлари филиал директори томонидан тасдиқланганидан сўнг кучга киради.



















O'zbekcha
Русский
English