Янгилик
Ушбу конференция Ўзбекистондаги Эрасмус+ Олий таълимни ислоҳ қилиш бўйича Миллий экспертлар жамоаси (ҲEРEс)нинг анъанавий йиллик тадбири бўлиб, Олий таълимда инновацияларни жорий этиш, ҳамкорликни ривожлантириш ва Эрасмус+ лойиҳаларининг натижаларини тақдим қилишга қаратилган.
2024-йилги конференция Европанинг Ўзбекистон билан Олий таълим соҳасидаги ҳамкорлигига 30-йил тўлиши муносабати билан ташкил этилмоқда. Конференцияда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан ҳамкорлар ҳам иштирок этади.
Асосий мақсадлар:
• Олий таълим ривожини самарали қилиш учун фикр алмашиш.
• Инновацион методологиялар, эришилган натижалар ва янги ютуқлар ҳақида маълумот тарқатиш.
• ҲEРEс жамоаси фаолиятининг 2024 йил учун режасини муҳокама қилиш.
Асосий мавзулар:
• Эрасмус+ лойиҳалари орқали минтақавий ҳамкорликни кучайтириш.
• Ишланмалар ва илмий тадқиқотларга кириш имкониятини кенгайтириш.
• Халқаро академик ҳаракатлар ва молиялаштириш.
Конференция гибрид форматда (онлайн ва офлайн) ташкил этилган.



















O'zbekcha
Русский
English