Янгилик
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Иқтисодиёт факультети Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 6 декабрдаги 457-сонли буйруғи ва филиал директорининг 125-У сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида факультет деканати, кафедра мудирлари ва тюторлари биргаликда ҳар бир гуруҳлар билан учрашган ҳолда, талабаларга қишки таътил кунлари, якуний назорат даври ҳақида маълумотлар етказилди. Талабаларга қишки таътил вақтида ўз манзилларига етиб олишда хавфсизлик қоидалари эслатиб ўтилиб, қишки таътилни зое кетказмасдан филиал веб-сайтига юкланган фанлар бўйича имтиҳонлар саволларини олиб тайёрланиш, турли ташкил этиладиган онлайн олимпиадаларда фаол қатнашиш кераклиги етказилди. Факультет гуруҳларидаги ўқиш фаолиятида, жамоатчилик ва спорт тадбирларида ҳамда филиал ҳаётида фаол бўлган бир гуруҳ талабаларнинг ота-оналарига ташаккурномалар берилди.



















O'zbekcha
Русский
English