Янгилик
Жорий йилнинг 10 декабрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида Самарқанд иқтидорли ёшлар фонди ташкилот томонидан семинар-тренинг ташкил қилинди. Тадбир доирасида фонд ижрочи директори Ж.Мингбаев томонидан Google, Apple, Microsoft ва Tesla каби компанияларда амалиёт ўташ ва бошқа бир қанча халқаро имкониятларни тақдим этиш тўғрисида маълумотлар берилди.
Шунингдек, ҳозирда ёшларнинг инновацион ғояларини амалиётга татбиқ этиш, илм-фан ривожига қўшаётган ҳиссаси, уларни қўллаб-қувватлаш учун яратилаётган имкониятлар ҳақида ҳам батафсил сўз юритилди.
Семинар доирасида талабалар ўзлари қизиқтирган саволларига жавоблар олишди ва келгусидаги имкониятлар ҳақида маълумот олишди.



















O'zbekcha
Русский
English