Янгилик
2025-йил 6-феврал куни ТДИУ Самарқанд филиалининг Бухгалтерия ҳисоби ва молия факультети 3-босқич, “Статистика (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” таълим йўналиши СА-122 гуруҳи талабалари учун дуал таълим шаклидаги (3+2) малакавий амалиёт бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Мазкур амалиёт ТДИУ Самарқанд филиали директорининг 2025-йил 25-январдаги “2024-2025 ўқув йилида кундузги таълим шакли 3-босқич талабаларининг дуал таълим шаклида амалиётини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ ташкил этилди.
Шундан сўнг талабалар Самарқанд вилояти Статистика бошқармасида амалиёт жараёнини бошлашди. Амалиёт давомида уларга Самарқанд вилояти Статистика бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Т.Сиддиков, филиал амалиётлар бўлими бошлиғи С.Каримов ҳамда амалиётга раҳбар профессор-ўқитувчилар томонидан керакли йўл-йўриқлар берилди.
Бу амалиёт талабалар учун назарий билимларини амалиёт билан мустаҳкамлаш ва касбий кўникмаларини ривожлантириш имкониятини тақдим этади.



















O'zbekcha
Русский
English