Янгилик
Ҳурматли талабалар ва ҳамкасблар!
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 4 ноябрдаги аппарат йиғилишининг 86-сон баёни 13-бандига мувофиқ, олий таълим муассасаларида “Регистратор офиси” ташкил этилмоқда. Ушбу офис талабаларнинг ҳужжатлари билан ишлашни соддалаштириш, академик жараёнларни янада тартибли олиб бориш ва ўқув методик таъминотни яхшилаш мақсадида жорий этилмоқда.
Бизнинг ТДИУ Самарқанд филиалида ҳам ушбу тизимни самарали жорий этиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда.
“Регистратор офиси” қандай имкониятлар яратади?
- Талабаларга ўқув жараёни бўйича тезкор маълумот олиш имконияти;
- Ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнини соддалаштириш;
- Ўқув методик таъминотни яхшилаш ва сифатини ошириш.
Биз билан бирга бўлинг ва олий таълимда юз бераётган янгиликлардан хабардор бўлинг!



















O'zbekcha
Русский
English