Янгилик
Жорий йилнинг 4-феврал куни О.Пардаева раҳбарлигидаги "Лидер Қизлар" клуби томонидан "Ресин Арт" қўл меҳнати санъати бўйича бепул машғулот ташкил etildi.Bu ўзига хос тадбир санъат ва ижодга қизиқадиган қизлар учун ажойиб имконият яратди!
Машғулотни Ресин Арт соҳасида тажрибага эга мутахассис Д.Худойбердиева олиб борди. У қатнашчиларга ресин арт санъати ҳақида чуқур тушунчалар бериб, ранг-баранг материаллар ёрдамида ижод қилишни ўргатди. "Лидер Қизлар" клуби аъзолари ҳамда бир қатор талаба қизлар ушбу санъатга қизиқиш билдириб, фаол иштирок этдилар.
Ушбу машғулот нафақат янги билимлар ва кўникмаларни ўзлаштиришга ёрдам берди, балки қизларнинг ижодий салоҳиятларини янада ривожлантиришга хизмат қилди. Ҳамда "Лидер Қизлар" клуби томонидан ташкил этилган бундай тадбир, ёш қизларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиб, ижодий салоҳиятини янада кенгайтиришларига катта ёрдам беради.



















O'zbekcha
Русский
English