Янгилик
Иқтисодиёт факультети талабалари иштирокида “Одам савдоси – давр муаммоси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда филиал юрисконсульти М. Холматов, Иқтисодиёт факультети таълим-тарбия маслаҳатчиси Ш. Бектемиров ҳамда AIF-112 гуруҳ талабалари иштирок этишди.
Давра суҳбати давомида бугунги кунда дунё миқёсида кенг тарқалган жиноятлар орасида одам савдоси билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинди. Хусусан, бу жиноий қилмишга қарши курашиш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва муносиб меҳнат тамойилларини кенг жорий этиш борасида қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Тадбир иштирокчилари одам савдосига қарши курашда жамиятнинг ҳар бир аъзоси ҳушёр ва огоҳ бўлиши кераклигини таъкидлашди. Талабалар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва муҳокамаларда фаол иштирок этдилар.
Мазкур давра суҳбати ёшларнинг ҳуқуқий билимини ошириш ва уларни огоҳликка чақиришда муҳим аҳамият касб этди.



















O'zbekcha
Русский
English