Янгилик
Жорий йилнинг 30 январь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида “Жиноятчиликни олдини олиш” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбирда филиалга бириктирилган профилактика инспектори Д.Шодмонов, таълим-тарбия маслаҳатчиси А.Саъдинов ҳамда Бухгалтерия ҳисоби ва молия факультети 2-босқич талабалари иштирок этишди.
Давра суҳбати давомида қуйидаги мавзулар муҳокама қилинди:
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик тушунчаси
Кибержиноятчилик ва унинг хавфлари
Талабаларнинг ижтимоий тармоқларда эҳтиёт бўлиши, ноқонуний материалларни тарқатмаслиги
Турли тақиқланган сайтларга кирмаслик ва ҳуқуқий оқибатлар
Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларни беришди ва мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар тақдим этилди.
Бундай профилактик тадбирлар талабалар ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ва хавфсиз муҳитни яратиш учун муҳим аҳамиятга эга.



















O'zbekcha
Русский
English