Янгилик
2025 йил 28- январь санасида Иқтисодиёт факультети талабалари томонидан Самарқанд шаҳридаги “Қатағон қурбонлари хотираси музейи”га саёҳатга чиқишди.
Ушбу саёҳат талабалар учун аждодларимизнинг маърифатпарварлик йўлидаги жасоратли ҳаракатларини ўрганиш, улардан илҳом олиш ва тарихимизни чуқурроқ англаш имконини беради.
Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулқодир Шакурий, Садриддин Айний, ва бошқа кўплаб тарихий шахсларнинг халқимизни маърифатли қилиш йўлидаги хизматларини билиш ёш авлодни она юртга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялашда катта роль ўйнайди. Музей ходимлари томонидан тақдим этилган батафсил маълумотлар эса ушбу мақсадга эришишда муҳим аҳамият касб этади.
Бу каби саёҳатлар талабаларни нафақат тарихимиз билан таништириш, балки улар онгида маънавий қадриятларни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади. Тютор Ш.Х. Бектемиров томонидан ташкиллаштирилган бундай маданий ва маърифий тадбирлар ижобий самара бериши шубҳасиз.



















O'zbekcha
Русский
English


