Янгилик
Ўзбек аёлларининг миллий либослари — ўзбек халқининг тарихдаги кийим-кечаклари билан боғлиқ маълумотларни археологик қазилмалар жараёнида топилган қадимий катта деворий суратлар, турли буюмларга туширилган тасвирлар, асрлардаги китоб миниатюралари беради. асрларга оид миниатюралар ўзбек кийимларининг ўзига хос услуби, яъни типи шаклланганлиги ва улар кейинги давргача сақланганлигини кўрсатувчи ноёб намуналардир. Халқнинг кийим-кечакларидаги ўзгаришлар, асосан, XX аср бошларида сезиларли равишда намоён бўлади ва ундаги трансформация, асосан, шаҳарларда очиқ кўзга ташланади.XIX асрнинг биринчи ярмида Ўрта Осиёга Русиядан ип газлама ва бошқа матоларнинг келтирилиши сабабли XIX аср охири ва XX аср бошида маҳаллий аҳоли орасида асосан фабрикада тайёрланган ип газламалар: чит, бўз, хом сурпдан тикилган кийим-кечакларни кийиш расм бўлган. бой-бадавлат кишилар эса кимхоб, ипак, атлас, духоба, ранг-баранг мовутларни сотиб ола бошлаганлар. Шунга қарамай, косиблар дастгоҳидан чиққан маҳаллий газлама: мато, бўз, нимшойи каби газмоллар (адрас, беқасам, подшои, кимхоб, хонатлас, катакшойи кабилар)нинг турли хилларига эҳтиёж катта бўлган.



















O'zbekcha
Русский
English