Янгилик
Ўзбекистон Экологик партияси ташкил этилганига кўп вақт бўлмаганига қарамасдан мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим ўринларни эгаллаб келмоқда. Жорий йилда бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайлов якунлари ҳам шундан далолат беради.
Она сайёрамизнинг мусаффолиги, экологик барқарорликка эътиборсиз бўлмаган ёшлар партия фаолияти билан танишиб, уни танлашмоқда. 2024 йил 16 декабрь куни ТДИУ Самарқанд филиали “Табиий, ижтимоий фанлар ва жисмоний маданият” кафедраси доценти Э.И.Хамдамова раҳбарлигида Иқтисодиёт факультети 3-бошқич 122-гуруҳ Иқтисодиёт (Озиқ-овқат ресурслар иқтисодиёти) таълим йўналиши талабалари Ўзбекистон Экологик партияси Самарқанд вилоят партия ташкилотида ташкил этилган маърифий тадбирда қатнашдилар.
Қатнашчиларга вилоят партия ташкилоти раиси Б.Абдуллаев ва унинг аъзолари партиянинг мақсад ва вазифалари, дастурий ғоялари ҳақида етарлича маълумот бердилар.
Талаба-ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берилиб, келгусида ўзаро ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олинди.



















O'zbekcha
Русский
English