Янгилик
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши ҳамда ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти билан ҳамкорликда "Китобхон она, китобхон бола" шиори остида кўрик-танлов ташкил этилди.
Бунда талаба қизлар "Икки эшик ораси" va "Ўтган кунлар" асарлари ҳақида сўзлашди, китобларга таъриф бериб асарнинг бош мақсадлари муҳокама қилишди va бир нечта саволларга жавоб беришди. Бу асарлар ҳақиқий ўзбек дурдоналари саналади, асарларда тарих ҳақида ҳам сўз юритилган бўлиб, асар қаҳрамонлари va жараёнлар ҳар бир китобхонга ўзгача ҳиссиётлар бағишлайди.
Ушбу танлов натижаларига кўра "Молия va moliyaviy texnologiyalar-224" гуруҳ талаба қизлари Дўстмаматова Мафтуна ва Дониёрова Мухлиса ғолиб деб топилди.
Ғолибликни қўлга киритган талаба қизларимизни табриклаймиз.



















O'zbekcha
Русский
English