Янгилик
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 8-октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030-йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847 сонли Фармони билан тасдиқланган мақсадли кўрсаткичларнинг ижросини таъминлаш мақсадида филиал ўқитувчиларининг хорижий стажировка (малака) оширишини ташкил этиш мақсадида Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳрида жойлашган Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университети билан 2024-йил 10-июн санасида тузилган 547-сонли малака ошириш бўйича ҳамкорлик меморандуми ижросини таъминлаш юзасидан Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали директорининг 2024-йил 12 июндаги 111-К сонли буйруғи асосида ТДИУ Самарқанд филиали “Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари” кафедраси доценти Амонов Адҳам Камолович, “Табиий, ижтимоий фанлар ва жисмоний маданият” кафедраси мудири Худаяров Уктам Журакулович ва “Яшил иқтисодиёт ва барқарор бизнес” кафедраси доценти Пардаев Шерзод Холмуродович билан биргаликда 2024-йил декабрь ойида Қозоғистон республикаси Олмаота шаҳрида хизмат сафарида бўлиб қайтдилар.
Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университети ҳузуридаги малака ошириш ва қўшимча таълим институтида ҳар бир тингловчи танлаган мутахассисликлари бўйича малака ошириш курсларини муваффақиятли тугатдилар.
Доцент А.К.Амонов “Ахборот технологиялари” йўналиши бўйича белгиланган таълим дастурига мувофиқ Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университети "Ахборот технологиялари" факультети “Компьютер фанлари” кафедраси профессори Керимбаев Нурасул Нуримович раҳбарлигида малака ошириш курсини тугатди.
Доцент Ш.Х.Пардаев Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университети "Иқтисодиёт ва бизнес олий мактаби" факультети декани, профессор Галия Даулиева Рахметовна раҳбарлигида малака ошириб, иқтисодиёт йўналиши бўйича таълим дастурини муваффақиятли тугатди.
Доцент У.Ж.Худаяров Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университети "Тарих" факультети “Жаҳон тарихи, тарихшунослик ва манбашунослик” кафедраси мудири, профессор Мирзабекова Рискелди Саламатовна раҳбарлигида малака ошириб “Олий таълим менежменти” йўналиши бўйича таълим дастурини муваффақиятли тугатди.
Хизмат сафар давомида Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университети тузилмаси, бошқаруви ҳамда таълим дастурлари билан яқиндан танишилди. Хусусан, факультетлар деканати иш бошқаруви ва мавжуд кафедралар фаолияти ўрганилди. Кафедралар ўқув режаси, таълим йўналиши классификаторлари, фан силлабуслари, ўқув ва илмий лабораториялари шулар жумласидан. Шунингдек, университет кампуси, кутубхона, музей, технопарк, талабалар маданият саройи, соғломлаштириш маркази билан яқиндан танишилди.
Хизмат сафар самарали оўтдива қўйилган мақсадларга эришилди. Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университети ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди.



















O'zbekcha
Русский
English