Янгилик
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали "Яшил иқтисодиёт ва барқарор бизнес" кафедраси томонидан талабаларининг қишки таътил даврини мазмунли ўтказиш мақсадида 2025 йил 7 январь куни "Микроиқтисодиёт" фани бўйича онлайн фан олимпиадасини натижалари эълон қилинди. Ушбу олимпиада ёшларга иқтисодий тушунчалар ва барқарор ривожланиш тамойилларини чуқур ўрганиш, шунингдек микроиқтисодий кўламда иқтисодий тушунчаларни амалиётда қўллаш йўналишлари бўйича билимларини синаб кўриш имконини беради.
Онлайн фан олимпиадасида ғолиб бўлган талабалар:
1-ўрин Шарипбоев Ҳусанбой – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар) йўналиши 123-гуруҳ талабаси
2-ўрин Абдурашидов Жавоҳирбек-Статистика йўналиши 122-гуруҳ талабаси
3-ўрин Ахмедов Рамазон-Озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти йўналиши 223-гуруҳ талабаси



















O'zbekcha
Русский
English