Янгилик
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида 2024 йилнинг 29 декабрь куни "Профессор - ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ва HEMIS тизимида илмий - тадқиқот натижаларини расмийлаштириш тартиби" ҳамда "Олий таълим тизимида лотин ёзувига асосланган давлат тилида иш юритиш" каби мавзуларда қисқа муддатли малака ошириш курслари машғулотлари тингланди.
Мазкур семинарларни Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Абдуллаев Зафар Хасанович ва Бухгалтерия ҳисоби ва молия факультети "Ўзбек тили ва хорижий тиллар" кафедраси мудири Мирсанов Бобомурод Муҳаммадиевич маъруза ва амалий машғулотлар ўтказишди.
Семинар қизғин мунозара шаклида амалга оширилди.



















O'zbekcha
Русский
English