Янгилик
2024 йилнинг январь- декабрь ойлари давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 16 та мурожаат келиб тушган. Виртуал қабулхона орқали келган мурожаатлар сони 12 тани, электрон почта орқали келган мурожаат 1 тани, ёзма мурожаат 1 тани ҳамда оғзаки мурожаат 2 тани ташкил этган. Жисмоний ва юридик шахсларнинг барча мурожаатлари жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентига, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирига виртуал қабулхоналар орқали йўлланган мурожаатлар белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарорига мувофиқ кўриб чиқилиб, ижроси таъминланмоқда.
2024 йил давомида филиалга келиб тушган мурожаатларнинг 4 (30.76%) таси академик қарздорлик сабабли ўз курсида қолдирилган талаба томонидан ёзилган такрорий мурожаатни ташкил этган. Ижара шартномаси тўлови юзасидан келиб тушган 2 та мурожаат ижобий ҳал этилган ҳамда 1 нафар талабанинг оралиқ назоратда олган қониқарсиз баҳони қониқарли баҳога ўзгартириш юзасидан ёзган мурожаати рад этилган. Академик қарздорлик сабабли ўз курсида қолдирилган ва академик қарздорлик сабабли якуний аттестацияга рухсат берилмаган талабалардан келиб тушган 10 та мурожаат ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали ҳал этилган. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимда ўқиш муддати 4 йил эканлигидан норозилиги тўғрисидаги 1та мурожаатга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 930-сон қарори талаблари асосида ҳуқуқий тушунтириш берилган. Шунингдек, иккинчи мутахассислик бўйича диплом ҳақиқийлигини белгилаш юзасидан платформага юкланган маълумотларининг кўриб чиқилмаётганлигидан норози бўлган фуқаронинг мурожаатини унинг биринчи тамомлаган олий таълим муассасаси Сам ДАҚУга йўналтириш юзасидан билдирги киритилган.
2024 йилнинг 12 ойи давомида масъул ижрочилар томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида камчиликларга йўл қўйилмаган ва қонун бузилиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Филиалда мурожаатлар билан ишлашнинг натижадорлигини ошириш юзасидан Чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ҳамда филиал директори томонидан тасдиқланган.
Мурожаатлар билан ишлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан чораклик ҳисоботлар белгиланган муддатларда Вазирликнинг мурожаатлар бўлими contact@edu.uz электрон почта манзилига тақдим этилмоқда.



















O'zbekcha
Русский
English