ФИЛИАЛДА ДИРЕКТОР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ.
Жорий йилнинг 3 декабрь куни филиалда Иқтисодиёт факультети 1-босқич сиртқи таълим шакли талабалари билан директор ва ёшлар учрашуви ташкил этилди. Ушбу учрашувда филиал директори, Иқтисодиёт факультети декан ва декан ўринбосарлар ҳамда “Комплаенс назорат” тизимини бошқариш бўлими бош мутахассиси билан биргаликда талабалари ўртасида самимий ва мулоқотга бой учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда филиалнинг келгуси ривожланиш йўналишлари, таълим сифатини ошириш ва талабалар учун яратиладиган имкониятлар ҳақида сўз бориб, бу йилги янги ташаббуслар ва янгиликлар тақдим этилди. Филиал директори ўз нутқида таълим соҳасидаги ўзгаришлар, талабаларнинг ижтимоий фаоллиги ва илмий ишланмалардаги ютуқларни алоҳида таъкидлади. "Бизнинг асосий мақсадимиз – талабаларга юқори сифатли таълим бериш, уларнинг илмий салоҳиятини ривожлантириш ва келажакда уларни жамиятда муваффақиятли қилиш учун барча шарт-шароитларни яратиш", – деди филиал директори О.Муртазаев. Шунингдек, учрашувда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларни беришди ва филиалдаги ўқиш жараёни, ижтимоий дастурлар ҳамда талабаларга ёрдам кўрсатиш бўйича фикрлар алмашишди. Учрашув сўнгида директор ва талабалар ўртасида ишчан ҳамкорликни янада ривожлантириш ва филиалдаги ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар келишиб олинди. Тадбирнинг муваффақиятли ўтиши, филиал ва талаба жамоаси ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлади.



















O'zbekcha
Русский
English