Танлов
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.10.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Ф-53-сон Фармойиши 1-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури” 51-бандига асосан Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида талабалар, магистрлар, тадқиқотчилар, таянч докторантлар ва докторантлар ўртасида Конституциямизнинг 32 йиллигига бағишланган “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови” мавзусида илмий мақолалар танлови бўлиб ўтади. Танлов учун мақолалар 2024 – йилнинг 5 – декабрь санасига қадар филиалнинг А бино 205 – хонасида қабул қилинади. Танлов ғолиблари Низомда белгиланган тартибда муносиб рағбатлантирилади.
Қўшимча савол ва мурожаатлар учун:
+99899 599 65 49 Юлдошев Мирзоҳид.
+99894 642 30 02 Бўрибоев Жонибек



















O'zbekcha
Русский
English