“Энг яхши дастурчи”
Танловда Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари кафедраси ўқитувчилари ҳамда дастурлашга қизиқувчи филиал талабалари иштирок этишди. Кафедра ассистентлари В.Шукуров ва З.Юлдошевалар томонидан қизиқарли саволлар тақдим этилди ва ҳар бир талаба ўз жавобларини тақдим қилишлари учун вақт белгиланди. Кафедра доценти Ф.Анарбаева ва ассистент Н.Шарқиевалар ушбу танловда ҳакамлик қилишди ва дастурлаш бўйича талабалар билимини баҳолашди.
Танлов натижаларига кўра филиалимизнинг 3 нафар талаба ёшлари фахрли ўринларни қўлга киритишди.
I-ўрин соҳиби ХОЛДОРОВ БОБУРЖОН BAH ЎҒЛИ
II-ўрин соҳибаси АБДУРАҲМОНОВА SEVINCH ALISHER QIZI III-ўрин соҳибаси АБДУЛЛАЕВА МАФТУНА VOHIDJON QIZI
Танлов якунида фахрли ўринларни қўлга киритган талаба ёшларимизга диплом ва кейинги босқичга йўлланмалар топширилди.



















O'zbekcha
Русский
English