Янгилик
Анжуманда бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида олий таълим тизимида дарс бераётган профессор- ўқитувчилар, тижорат банклари, йирик корхоналарнинг катта тажрибага эга бўлган бухгалтерлари ва аудиторлик ташкилотининг аудиторлари ҳамда ушбу соҳаларда оутсорсинг хизматини ташкил қилаётган корхона вакиллари қатнашишди. Тадбирда бухгалтерия ҳисоби ва аудитнинг долзарб масалалари бўйича профессор-ўқитувчилар ва малакали мутахассислар халқаро стандартларига ўтган тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳисоботи ҳақиқийлигига аудиторлик баҳосини бериш амалиётидаги муаммолар, бухгалтерлар ва аудиторларнинг тадбиркорлик ҳамжамиятидаги мавқеини ошириш йўналишлари, бухгалтерлар малакаларини ошириш ва баҳолаш (сертификатлаш) тизимлари ҳамда кадрлар тайёрлаш каби мавзуларда сўз юритди.
Тадбир якунда ушбу соҳа фидоийлари сафида филиал “Бухгалтерия ҳисоби ва статистика” кафедрасининг мудири Мардонов Мамед Шавкатович ҳамда кафедра ассистенти Мирзаев Беҳзод Абдуғофур ўғли вилоят ҳокимлигининг ташаккурномалари билан тақдирланишди.



















O'zbekcha
Русский
English